Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визасини олиш қийинлашмоқда

2019 молия йилида АҚШда вақтинча яшаш визаси учун ариза ёзган Ўзбекистон фуқароларининг 68 фоизига рад жавоби берилди. Бу собиқ иттифоқ республикалари орасидаги энг юқори манфий кўрсаткичдир.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визасини олиш қийинлашиб бормоқда.

2018 йилда Қўшма Штатлар ҳудудида вақтинча бўлиш ҳуқуқини берувчи виза олмоқчи бўлган ўзбекистонликларнинг 62 фоизи рад жавобини олган эди.

Дунё бўйлаб ҳар йили ўртача 6 миллион кишига АҚШнинг B1/B2 визаси берилади.

2018 молия йилида бу турдаги ноиммиграциявий визани Ўзбекистоннинг 7392 нафар фуқароси олган.