Ўзбекистон ҳудудига илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келади
- 26.01.2024 20:26
- 293
- Ўзбекистон

"Ўзгидромет" хабар беришича, эртага, шанба куни республикага Туркманистон ҳудудидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича фақат айрим ҳудудларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 0...-2 даража совуқ, айрим жойларда -5 даража совуқ бўлади. Кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади. Республика шимолида кечаси -6...-11 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ +3 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни республиканинг барча ҳудудларида ёмғир кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқни, кундузи +8...+13 даража илиқни ташкил этади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Ушбу даврда республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғиши, 28 январда баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Брюсселдан Самарқандгача
- Кеча, 19:05
- Сиёсат
Огоҳ бўлинг, сув тугаб бормоқда!
- 05/04, 19:05
- Жамият
Китобдан бездираётган бозор адабиёти
- 05/04, 15:37
- Мутолаа