Ўзбекистонда 17-22 июль кунлари ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилади

Ўзбекистон ҳудудига 17—22 июль кунлари Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди. Шу сабабли «Ўзгидромет» раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа фуқароларга шошилинч ахборот билан чиқди.

Қайд этилишича, иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиши натижасида кундуз кунлари ҳаво ҳарорати қуйидагича кўтарилади:

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 44-47 даражагача;
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 42-45 даражагача, Фарғона водийси вилоятларида 41-43 даражагача кўтарилади.

Шунингдек, республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг тўзонлар билан 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.