Ўзбекистонда электрлаштирилган темир йўлларнинг узунлиги бўйича қайси ҳудуд етакчи?
- 13.11.2020 14:05
- 295
- Ўзбекистон
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 1 январь ҳолатига жами темир йўлларнинг фойдаланиладиган узунлиги 6 150,2 километрни ташкил этган. Жами темир йўлларнинг умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлиги 4 735,1 километрга тенг.
Умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлигида электрлаштирилган темир йўлларнинг улуши 38,7 фоизни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 фоиз пунктга юқори бўлди.
Электрлаштирилган темир йўлларнинг умумий узунлиги энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:
➖ Тошкент вилояти – 20,6 %
➖ Қашқадарё вилояти – 17,5 %
➖ Самарқанд вилояти – 13,4 5
➖ Сурхондарё вилояти – 10,6 %
Теглар:
темир йўл