Ўзбекистонда куз фаслида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини кутиляптими?
- 26.08.2020 14:45
- 530
- Долзарб
Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.
"Касалликнинг иккинчи тўлқини келиши учун — унинг биринчи тўлқинидаги касаллар ва кунда аниқланаётганлар беморлар сони минимал даражага пастга тушиши керак ёки барча беморлар тузалиб, кунлик аниқланаётган касаллар сони умуман бўлмаслиги керак.
Биз бу даражага ҳали эришганимиз йўқ. Тўғри, куз келиши билан ёғингарчилик натижасида намлик бошланади. Коронавирус совуқ ва намгарчиликни яхши кўради.
Шу билан бирга бу фаслда яна кўпгина сурункали касалликлар қўзғалиши натижасида беморларда иммунитет пасайиб, касаллик юқтиришга мойиллиги ошади. Бу эса касаллар сони ортиши ҳамда уларнинг оғир формаси кўпроқ кузатилишига сабаб бўлади", дейди Абдусаматова.
Теглар:
коронавирус