Ўзбеклар африкаликларга қудуқ қазиб беришди
Чикагодаги ўзбек-америка уюшмаси фаоллари ёрдамида Африка давлатларида 3 та ичимлик суви қудуғи ўрнатилди. Бу ҳақда Спутник хабар берди.
Гап шундаки, Чикагодаги ўзбек-америка уюшмаси фаоллари Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашга ёрдам бердилар.
Чикагода яшовчи, ўзгалар муаммосига бефарқ бўлмаган ўзбеклар “Булоқ-3” номли хайрия лойиҳасини молиялаштириш учун маблағ тўплаш бўйича марафонни ишга туширдилар. Лойиҳа орқали Африка минтақасида сув чиқариш иншоотини ўрнатиш белгиланган эди.
2018 йилнинг август ойига келиб, хайриячилар 4500 АҚШ доллари миқдорида маблағ тўплашга муваффақ бўлганлар. Бурғуланган қудуқ Камерундаги Бардап аҳоли пунктига ўрнатилган.
Бу уюшма кўмагида Африка мамлакатларида ўрнатилган учинчи қудуқдир. Хусусан, ўтган йил май ойида чуқурлиги 4,5 минг метр бўлган артезиан қудуғи Чад республикасининг Васси қишлоғида пайдо бўлганди. У ерда 1700 киши истиқомат қилади.
БМТ маълумотларига кўра, бутун дунёда 750 миллион киши тоза ичимлик сувига муҳтож, уларнинг 37 фоизи Африкада яшайди.
Манба: xs.uz