"Ўзгидромeт" чилла иссиғидан огоҳлантирмоқда
- 08.06.2023 16:46
- 345
- Ўзбекистон
"Ўзгидромeт" берган маълумотга кўра, бу йил ҳам "чилла"нинг бошланиши жорий йилнинг биринчи иссиқ тўлқинларига тўғри келади.
Айниқса, 25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати +40... +42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +43... +45 даражагача кўтарилади.
Метеорологик кузатувларнинг барча йиллари давомида энг иссиқ июнь ойида ҳаво ҳарорати кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда +44.. +46 даражагача, Қизилқум чўлида +47 даражагача, республиканинг энг жанубида +48... +49 даражагача кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 22 июндан 1 августгача бўлган қирқ кунлик давр, халқ анъаналарига кўра, "чилла" ёки "саратон" деб аталади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Олтин қули
- Кеча, 12:16
- Мутолаа
Генетика: ота-онадан болага ўтадиган хусусиятлар
- 01/02, 09:56
- Жамият