Паралимпиячилар Тошкентда тантанали кутиб олинди

22-28 октябрь кунлари Ханчжоу шаҳрида IV Параосиё ўйинлари ўтказилди.

Қитъанинг 43 давлатидан тўрт минг нафар пара атлетлар иштирок этган мусобақаларда Ўзбекистон делегацияси таркибида 108 нафар пара спортчи 11 спорт тури бўйича қатнашди. Якунда 25 та олтин, 24 та кумуш, 30 та бронза, жами 79 та медаль билан вакилларимиз умумжамоа ҳисобида 8-ўринни банд этди.

Осиё ва Параосиё ўйинларида Хитой терма жамоаси 214 та олтин, 167 та кумуш, 140 та бронза, жами 521 та медаль билан умумжамоа ҳисобида жуда катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллади. Эрон 44 та олтин, 46 та кумуш, 41 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка Япония пара атлетлари 42 та олтин, 49 та кумуш, 59 та бронза медали билан якун ясаб берди. Биздан аввалги поғоналардан Корея Республикаси, Ҳиндистон, Индонезия ва Таиланд терма жамоалари жой олди.

Бу галги Параосиё ўйинларида 12 нафар самарқандлик пара спортчи 5 та спорт тури бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилди ва 8 та медал (2 та олтин, 6 та бронза)ни қўлга киритди.

Улар орасида қуйидаги спортчилар бор:

Олтин медаль

-пара дзюдо -(J2 классида ) Кемран Нуруллаев;

- пара енгил атлетика (F41 классида) - Кубаро Ҳакимова.

Бронза медаль

- пара академик эшкак эшиш (жамоавий дастур) - Гулчирой Эсанбоева;

- пара енгил атлетика  (F35 классида ядро улоқтириш) - Ҳусниддин Норбеков;

- пара енгил атлетика  100 метр узунликка сакраш) - Урганч Эгамназаров;

- пара енгил атлетика  (Ядро ва Club throw улоқтириш) -  Сарвар Азимов.

- пара дзюдо (J1 классида) - Улжон Амриева;

- пара таэквондо - Санжар Мухторов.