Партиялар сайловга тайёрми?

Бу саволга бирдан "Ҳа, деб ёки партиялар тайёргарлик кўряпти", деб жавоб бериш қийин. Чунки уларда бир қатор тизимли муаммолар борки, сиёсий имтиҳон ҳисобланадиган жараён уларга қизиқ эмасдек таассурот уйғотади кишида.

Мисол учун, аксарият партия туман (шаҳар) Кенгашлари ўзининг муқим жойига эга эмас. Аниқроғи, мамлакатдаги энг етакчи партия саналадиган ЎзЛиДеП Самарқанд туман Кенгашининг ҳалигача фаолият олиб борадиган ишхонаси йўқ.

Савол туғилади, шундай шароитда улар ҳудудда сиёсий куч ўлароқ ижро ҳокимиятига таъсир ўтказа оладими?

Бошсиз чавандоз ёки раҳбарсиз сиёсий куч...

“Адолат” СДП билан боғлиқ ҳолат эса янада ҳайратланарли. Чунки маҳаллий Кенгашларга ҳадемай сайлов ўтказилади. Лекин партиянинг Каттақўрғон, Нуробод, Қўшработ туман кенгашлари раиси лавозимлари вакант.

Яъни, бошқарувчисиз жангга кираётган аскарларни кўрганмисиз. Йўқ, албатта, "адолат"чилар мазкур ҳудудларда сайловчилар ишончини оқлаш, қайсики, кўпроқ овоз олишни умид қилаётган экан юқорида айтилган туман кенгашларига раис тайинлаш масаласини ҳал этишлари керак, назаримизда.

Ё.Марқаев.