Одамлар яшайдиган ғайриоддий бинолар

Тош уй. Фафе, Португалия

Casa do Penedo Флинтстоунлар тош уйиПортугалия шимолидаги Фафе шаҳрида жойлашган. Португалиянинг Гимарайш шаҳридан муҳандис жалб қилинган уйнинг қурилиши 1974 йилда бошланиб, 2 йил давом этган. Уй тўртта катта бўлак тошдан қурилган бўлиб, бу палахсалар уни ҳудуддаги кучли шамоллардан ҳимоя қилади. Тошлар шунингдек, пойдевор, девор ва шифтролини ўйнайди.

 “Ҳоббитлар” ер ости уйи - Буюк Британия, Уэльс

Эко-ҳоббит уйини Уэльслик фотограф Саймон Дейл иккиламчи материаллардан ўзи ва оиласи учун тўрт ойда қуриб битқазган. Ўрасимон уй қисман тепаликка кўмилган, электр энергияси қуёш панелларидан олинади. Бинонинг пойдеворитошлар билан мустаҳкамланган, деворлар ёғоч, лой ва тошдан ясалган, қобиқ вазифасини қалин шохлар бажаради. Томда иссиқликни сақлаб турадиган майсазорли тупроқ қатлами мавжуд.

Уйнинг ичида зал, ошхона, болалар хонаси, ота-оналар учун ётоқхона ва ёпиқ айвон бор. Табиий ёруғлик деразалар ва шифтдаги люк орқали киради.

«Пуфак уй» - Леон, Франция

Архитектор Антти Ловага ўзининг ғайриоддийпуфакли уй лойиҳалари билан машҳур. Уларданбири Францияда, Леондан унча узоқ бўлмаганжойда қурилган бўлиб, мамлакатнинг тарихийёдгорликларидан бири ҳисобланади. Дунёда бирнечта шунга ўхшаш уйлар мавжуд, улардан биридамашҳур модельер Пьер Карден яшаган.

Уйнинг ичида битта ҳам тўғри девор йўқ, барчахоналар иллюминатор ойналар билан жиҳозланган.

Ханг Нга - Далат, Вьетнам

Жуда қизиқ, ажойиб усуллар билан ижро этилган эксцентрик кўриниши туфайли сайёҳлар унгателбанамо уй” лақабини берди. Буюк рассомлар Антони Гауди ва Сальвадор Далининг асарларидан илҳомланган меъмор Данг Вьет Нга уй-меҳмонхонани ажойиб улкан дарахт шаклида қурган. Ақлдан озган хусусиятлардан холи бўлмаган бинонинг ички қисми ташқи тузилишибилан мукаммал уйғунлашган: унда ҳайвонлар ва ўсимликларга бағишланган хоналар, туннельйўлаклар, кенгуру ёки бургут тухуми шаклидаги каминлар бор.

Юпқа бино

Лондонда жойлашган Slim House номи билан ҳам танилган ноодатий турар-жой биноси ўзининг понашакли, аниқроғи, бино энининг бир томонининг ўта торлиги туфайли бутун дунёга машҳур бўлди.

Бир қарашда, бинонинг ниҳоятда тор тузилиши шунчаки оптик иллюзиядир. Уйнинг ғайриоддий дизайни туфайли квартиралар трапеция шаклига эга. Тор хоналар учун ностандарт мебелларни танлаш керак бўлади, холос. Қандай бўлмасин, бир қатор камчиликларга қарамай, янги уй-жой олишни истаганлар орасида “юпқа” бино квартираларинингталабгорлари кўп.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.