Авария сабабли Самарқанд шаҳридаги бир қатор маҳаллаларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилди
Самарқанд шаҳрини сув билан таъминловчи «Даҳбед» сув иншоотида 800 мм.лик магистраль сув тармоғида авария содир бўлган. Шу сабабли сув таъминоти авария ҳолатида ўчирилган.
Шаҳар ҳокимлиги баёнотига кўра, носозликни бартараф қилиниши муносабати билан:
Мотрид, Сайҳун, Гагарин, Рудакий, Мирзо Улуғбек Амир Темур, Фарҳод, Шота Руставели, Ал Хоразмий кўчаларида;
Матонат, Боғдод, Тутзор, Турон, Мақсуд Шайхзода, Севали ота, Фаровонлик, Лоҳутий, Гулбаҳор, Саид, Боғичинор маҳаллариlа ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилган.