Паст Дарғомда 43 ёшли аёл ўз жонига қасд қилди

Вилоят прокуратураси хабарига кўра, шу йил 3 октябрдан 4 октябрь кунига ўтар кечаси Паст Дарғом туманида яшаган 43 ёшли С.С. ота-онаси яшаб келаётган уйнинг ҳовлисидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Маълум қилинишича, марҳуманинг 5 нафар фарзанди бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Марҳум С.С.нинг ўз жонига қасд қилганлиги сабабларини аниқлаш мақсадида унинг турмуш ўртоғи, оила аъзолари, қўни-қўшни ва маҳалладагилардан тушунтириш хатлари олинган, тегишли ташкилотларга сўров хатлари юборилган, хизмат текширувлари тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.