Паст Дарғомда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотилаётгани фош этилди
- 14.03.2023 17:00
- 90
- Жиноят ва жазо
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паст Дарғом туман бўлими томонидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Берилган хабарга кўра, тумандаги “S.B.” ва “I.J.” МЧЖга қарашли савдо шохобчаларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3 182 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа