Паст Дарғомда темир йўл кесишмасидаги йўлакча нега бузиб ташланди?

Бизнинг телеграм ботимизга қуйидаги мазмунда мурожаат келиб тушди:

“Мен Паст Дарғом тумани Чархин шаҳарчаси Тинчлик МФЙда яшайман. Биз ҳар куни иш ва ўқиш жойимизга етиб олишимиз учун темир йўл устидан ўтишимиз керак. 

Темир йўл четида одамлар ўтиши учун дарча бор. Мана бир неча кундирки у ерда темир йўл кесишмаси устидан юриб ўтадиган йўлакча бузиб ташланган. Бу ҳақда назоратчи ва темир йўл таъмирловчиларга бир неча бор оғзаки мурожаат қилдик. Лекин фойдаси бўлмади. У ердан ҳомиладор аёллар, ёш болалар ва бошқалар ўтади. Имкон бўлса ёрдам қилинг, йўлакчани текислаб қўйишса”.

Ушбу масала юзасидан тегишли мутасадди идора раҳбарларидан жавоб кутиб қоламиз.