Пахтачида ер ости бойликларини талон-торож қилмоқчи бўлган жиноий гуруҳ аниқланди

Пахтачи тумани давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар бўлимлари ходимлари туманда тезкор тадбир ўтказди.
Тадбирда бир гуруҳ шахслар томонидан таркибида соф олтин моддаси бўлган рудаларни ноқонуний тарзда қайта ишлаш ҳолатларига чек қўйилди.

Яъни, тадбир давомида туманда яшовчи фуқаролар - 1994 йилда туғилган У.А. ва 1994 йилда туғилган И.Б.нинг яшаш хонадонларида таркибида соф олтин моддаси бўлган тахминан 3 тонна руда тошлари ҳамда бошқа ашёвий далиллар (тош тегирмони-2, драбилка двигатели-1, электрон тарози, қуритиш мосламаси, «УАЗ» автомашинаси-2) мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.

Шунингдек, оҳак цехи фаолияти ҳамда рудаларни ноқонуний тарзда қайта ишлаш натижасида жами 1 млрд. 260 млн. сўмдан ортиқ табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланди.