Пайариқ тумани делегацияси Хитойнинг Шэнси провинциясида иқтисодий лойиҳалар билан танишмоқда

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 сентябрь кун Хитой Халқ Республикасининг Шэнси провинцияси партия қўмитаси котиби Чжао Идэ бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюриб, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги асосий йўналишлар келишиб олинган эди.

Айни пайтда самарқандлик делегация аъзолари Хитойнинг Шэнси провинциясида бўлиб турибди. Хусусан, Пайариқ тумани вакиллари иштирокида икки томонлама ҳамкорлик битимлари имзоланмоқда.

Делегация аъзолари Хитойдаги қатор иқтисодий лойиҳаларни жойида кўздан кечирмоқда. Жумладан, Пайариқ туманидан борган вакиллар Янглинг шаҳридаги "Ақлли қишлоқ хўжалиги парки"да бўлиб, у ерда ташкил этилган "Ақлли иссиқхона" ва уруғчиликка мўлжалланган корхона фаолияти билан танишди. Мазкур "Ақлли қишлоқ хўжалиги парки" IT технологиялари асосида бошқарилади.