Пайариқ туманида кейинги 10 йилда итларнинг қутуриш касаллигига чалиниши кузатилмаган. Нега?

Пайариқ туманида йил бошидан буён 25915 та ит қутуриш касаллигига қарши эмланган. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан маълум қилишларича, туманда кейинги 10 йилда итларнинг қутуриш касаллигига чалиниши кузатилмаган.

“Сибирский язва” касаллиги ҳайвондан одамга юқиш мумкин бўлган дунёдаги энг хавфли касалликлардан ҳисобланади. Йилнинг ўтган қисмида ушбу касалликка қарши 112546 бош йирик шохли қорамол, 45632 бош майда шохли чорва моллари 1785 бош от ва 1325 бош бошқа ҳайвонлар эмланган.

Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан Пайариқда ўтказилган семинарда туманда эришилган бу каби ижобий натижалар эътироф этилиб, туман тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этиш борасида фикр билдирилди.