Пелоси Тайванга бўлиб ўтган ташрифи мақсадини илк бор ошкор қилди
Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси бошчилигидаги АҚШ Конгресси делегациясининг Тайванга ташрифидан мақсад минтақада мавжуд статус-кво (асл ҳолида қолдириш)ни тасдиқлаш истаги бўлган.
Бу ҳақда кеча, 10 август куни Пелоси ва Конгресснинг Осиёга сафарининг бошқа иштирокчилари журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилди.
“Тайванга ташрифимиздан мақсад биз сақлаб қолган статус-квога асосланган мустаҳкам муносабатларни яна бир бор тасдиқлаш эди. Бундан чекиниш йўқ, аммо биз Хитойнинг Тайванни изоляция қилишига йўл қўймаймиз", деди Пелоси.
Ўз навбатида, Вакиллар палатасининг ташқи ишлар қўмитаси раиси Грегори Микс ҳам Тайвандаги қонунчилар Конгрессда орол билан боғлиқ қонун лойиҳалари бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирганини айтди. “Статус-квони ўзгартирмоқчи эмасмиз, биз буни Пекинда кўряпмиз”, — деди Микс.
ХХР оролни ўз провинцияси деб ҳисоблайди ва Тайбей вакилларининг амалдаги амалдорлар, айниқса, юқори мартабали амалдорлар ёки Пекин билан дипломатик алоқада бўлган мамлакатлар ҳарбийлари ўртасидаги ҳар қандай алоқага доимо қарши чиқади.
Хитой аллақачон миллий суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўришини маълум қилган. Хитой Халқ Республикасининг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюннинг сўзларига кўра, “Тайвань Хитой ҳудудининг ажралмас қисми”, ҳудудий яхлитлик масаласи эса “қизил чизиқ”дир.