Польша ҳарбийлари афғон муҳожирларини Беларус чегарасидаги пунктларга қайтарди
Польша чегара хизмати кун давомида Беларусь-Польша чегарасини рекорд даражада ноқонуний кесиб ўтишга уриниш (жами 529 та)ларни қайд этди. Шунингдек, Михалово ҳудудида ушланган бир гуруҳ муҳожирлар ички ишлар вазири буйруғига кўра, чегара чизиғига қайтарилган. Чегара қўриқчиси вакилининг сўзларига кўра, муҳожирларнинг ҳеч бири халқаро ташкилотларга мурожаат қилишни хоҳламаган. Улар аризаларни Германияга топширмоқчи эканликларини айтишмоқда.
Бу афғон муҳожирлари август ойидан буён Польша чегарасида.
Ўтган пайшанба куни Польша Сейми катта мигрантлар оқими туфайли Беларусь билан чегарадош ҳудудларда жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини 60 кунга узайтиришга овоз берди.
Homo Faber инсон ҳуқуқлари ташкилоти ноқонуний муҳожирларга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. Фаоллар оғир аҳволда қолган муҳожирларни ўрмондан топишди. Аввалроқ, қочқинлардан бири нодавлат нотижорат ташкилотига қўнғироқ қилиб, гуруҳнинг қаердалигини айтди. Польшада қолиш учун муҳожирлардан тўғридан-тўғри Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилиши сўралган. ННТ вакили Анна Домбровская эса муҳожирларга чегарачилар билан учрашиш мумкинлиги ва улар Беларусга қайтаришини тушунтирди.
Польша бу вазиятда Беларусни айблайди. Варшаванинг айтишича, Беларус ҳукумати миграцион инқирозни келтириб чиқариш учун қочқинларни ўз мамлакатига ўтишини осонлаштиряпти. Кейин эса уларни Польша, Литва ва Латвия билан чегарасига юбормоқда.