Польша таълим вазири Президент мактабида бўлди
- 13.06.2025 17:46
- 23
- Таълим

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Польша Республикаси таълим вазири Барбара Новаская Самарқандга ташриф буюрди.
Меҳмонлар дастлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари ҳамроҳлигидаги Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби фаолияти билан танишди.
Мактаб ўқувчиларининг миллий чолғу асбоблари билан ижро этган мусиқалари ҳамда техник ишланмалар, ихтиролар кўргазмаси делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди. Муассасада ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шароитлар, ўқув хоналари, табиий ва аниқ фанлар бўйича лаборатория хоналари Польша таълим вазири эътиборини тортди.
Шундан сўнг делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор масканларни томоша қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
2025 йилнинг энг кучли паспортлари
- Бугун, 11:45
- Хориж
Шаҳардаги тирбандликка ечим борми?
- Бугун, 09:58
- Иқтисодиёт
Аччиқ овқат умрни узайтиради(ми?)
- Кеча, 17:34
- Саломатлик