Прокурорлар ўқувчиларни саёҳатга олиб чиқди
- 13.12.2020 19:15
- 332
- Самарқанд
Самарқанд вилоят прокуратураси ташаббуси билан Қўшработ туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг бир гуруҳ юқори синф ўқувчилари учун Самарқанддаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларга саёҳат уюштирилди.
Ички туризмни ривожлантириш, мактаб ўқувчиларини моддий ва маданий меросимиз, давлатчилигимиз тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган саёҳат иштирокчилари Пайариқ туманидаги Имом Бухорий зиёратгоҳида, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий обидаларда бўлди.
Қўшработлик ёшлар Регистон мажмуасида Самарқанд вилояти прокурори Р.Машарипов ва вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Раҳмонов билан учрашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Вилоят прокурори ўқувчиларга давлатчилигимиз тарихи, улуғ аждодларимиз маънавий мероси тўғрисида сўзлаб берди ва уларни ота-боболаримизга муносиб ворис бўлишга даъват этди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа