Путин Россиядаги мусулмонларни Қурбон ҳайити байрами билан табриклади

Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги мусулмонларни Қурбон ҳайити байрами билан табриклади, мусулмон ташкилотларининг мамлакатда миллатлараро ва динлараро мулоқотни қўллаб-қувватлашга қўшаётган ҳиссасини қайд этди. Бу ҳақда якшанба куни Кремл веб-сайтида эълон қилинди.

Қурбон-байрами (Ид аль-Адха) – ислом оламидаги икки катта байрамнинг бири, байрам ҳаж амали билан тугалланади. Бу байрам Рамазон байрамидан 70 кундан кейин нишонланади. Анъанага кўра, ҳар бир мусулмон байрамда қўй, сигир ёки бирор уй ҳайвонини қурбонлик қилиш учун олиб келиши керак. Бу йил Ид аль-Адха байрами 11 августда нишонланади.

“Россиядаги мусулмонларни Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Россиялик мусулмонлар оталари ва боболарининг бой маданий ва маънавий меросини қадрлашлари, ёш авлодга аждодларининг тарихи, урф-одатларини ҳурмат қилишни ўргатишлари қувонарлидир”, - деди Путин ўз табригида.