Путин ва Байден учрашув натижаларини сарҳисоб қилишди

"Конструктив" ва "ижобий". Женевадаги шахсий учрашувига бундай баҳони Россия ва АҚШ раҳбарлари Владимир Путин ва Жо Байден беришди.
Музокараларда кутилганидек ютуқ юз бермади. Шу билан бирга, президентлар икки мамлакат пойтахтларига элчиларни қайтариш ва дипломатик алоқалардан тортиб стратегик барқарорликка қадар бўлган кўплаб масалалар бўйича музокаралар бошлаш тўғрисида келишиб олишди.

"Баҳоларимиз кўп жиҳатдан фарқ қилади. Аммо фикримча, иккала томон ҳам бир-бирини тушунишга ва ўз позицияларини яқинлаштиришга интилишди. Суҳбат жуда конструктив тарзда ўтди", деди Владимир Путин.

Байденнинг таъкидлашича, кўп вақт киберхавфсизлик масалаларига бағишланди. Оқ уй эгасининг айтишича, АҚШ ва Россия киберфазода қабул қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатларнинг аниқ тамойилларини ишлаб чиқиш ниятида.

Жо Байден, АҚШ Президенти:
"Мен ушбу таклиф ҳақида гапирган эдим, унга кўра баъзи муҳим инфратузилма объектлари киберҳужум ва бошқа ҳужумлардан ҳимояланган бўлиши керак. Тамом! Адашмасам, гап АҚШ аниқлаган 16 та муҳим объектлар ҳақида кетяпти». Байденнинг аниқлик киритишича, ушбу рўйхат энергетика соҳасидаги ташкилотлар билан бир қаторда сув хўжалигини ўз ичига олади.