Қадимги кубок
Ҳозирда турли спорт мусобақаларида ғолиблар тақдирланадиган соврин - кубоклар II аср охири – III аср ўрталарида пайдо бўлган, деса кўпчилик ишонмаслиги мумкин. Аммо бу ҳақиқат.
Қримнинг жануби-ғарбидаги "Фронтовой-3" дафнасида археологик олимлар қўлига ноёб ғайриоддий топилма – бус-бутун шиша кубоклар тушди. Олимлар "Кубок Рим империясининг қайси бир чеккасида ясалган", деган хулосага келдилар. Ясалган жойини аниқ айтишнинг иложи бўлмади.
Кубок рангсиз шаффоф шишадан тайёрланиб, сирти яшил чизиқсимон нақшлар билан безатилган. Безакларга синчиклаб разм солинса, югуриш ва гул япроқлар тасвирланганини кўриш мумкин. Шаффоф-яшил жилоланиб турадиган бу буюм жуда қиммат шишадан тайёрланиб, бой-бадавлат кишиларгагина мансуб бўлган.
Топилма ёшгина жувон дафн этилган қабрдан топилди. Қабрда кубокдан ташқари, бронза ва кумуш узуклар, шиша ва чинни буюмлар ҳам бўлиб, орадан неча асрлар ўтишига қарамай яхши сақланган.
***
Коинотдаги қора туйнук
Галактикаларни бир-бирига қўшилиш жараёни миллиард йилларни талаб қилади. Аммо бугунги олимларни омади чопди.
Гап шундаки, ана шундай жараёнлардан бири бизнинг замонамизда камида 300 кундан кейин, узоғи билан яқин 3 йил ичида якунига етади.
Хитойлик ва канадалик тадқиқотчилар, шунингдек, Россия астрофизик расадхонаси мутахассисларининг фикрларича, икки қора туйнукнинг қўшилиши жараёни кўз ўнгимизда SDSSJ 1430-2303 эликтек галактикасида содир бўлади. У массаси бўйича бизнинг Сомон йўлидан озгина енгилроқ.
Ўта оғир массали қора туйнукларнинг ушбу галлактикада тўқнашуви кучли чақнаш ва гравитацион тўлқинлар билан кечади. Ва биз ерда туриб ушбу чақнашни кўришимиз мумкин.
Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.