Қариндошлар ўртасида никоҳнинг аксарияти бобо-бувиларнинг ташаббуси билан тузилган

“Маҳалла ва оила” илмий-тадиқот институти томонидан ўтказилган социологик сўровномада бу ҳолат аниқланди.

Унда қариндошлар ўртасида тузилган никоҳлардаги оилаларнинг ҳаёти қандай кечаётганини аниқлашга қаратилган саволларга респондентларнинг 25,2 фоизида зиддият ва низолар учраб турганлигини, 24,9 фоиз оилаларда ногирон фарзандлар борлиги, 8,9 фоиз қариндошлик асосида қурилган оилаларда муаммолар мавжудлиги ва доимий қуда-андачиликдаги келишмовчиликлар бўлаётганлиги билдирилган.

Қариндошлар ўртасида тузиладиган никоҳнинг 58,1 фоиз бобо-бувилар, 56,4 фоизи ота-оналар, 14,3 фоизи тоға-хола ва амаки-аммалар, 13,2 фоизи опа-сингиллар, 1,2 фоизи ака-укалар ва 8,3 фоизи бошқа шахслар ташаббуси билан тузилиши респондентлар томонидан аниқланган.

Сўров натижасида қариндошлар ўртасида тузилган никоҳлардаги оилалардаги вазият янада ойдинлашди. Ҳозирда айнан ушбу маҳаллаларда амалий ишлар олиб борилмоқда.