Қаршида 24 ёшли аёл 10 кунлик чақалоғини сотишга уринди
- 17.06.2019 15:47
- 120
- Жамият
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 15 июнь куни Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва Қарши шаҳар Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилади.
Тадбир давомида Қарши туманида яшовчи 24 ёшли аёл 28 ёшли таниши билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзи дунёга келтирган 10 кунлик чақалоқ ўғлини “Қарши” темир йўл вокзали олдида жойлашган автобуслар тўхташ жойида 1 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланганлар.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
бола сотиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 49 дақиқа аввал
- Долзарб