Қайси мамлакатнинг давлат қарзи кўп?

Дунёда энг кўп давлат қарзларига эга мамлакатлар рўйхатини айни дамда Япония бошқармоқда. Кунчиқар мамлакатнинг давлат қарзлари ЯИМга нисбатан 200 фоиздан ҳам ошиб кетган.

Юқори давлат қарзларига эга мамлакатлар рўйхатига, шунингдек, Буюк Британия, АҚШ ҳамда Евроҳудудга кирувчи мамлакат ҳам киради. Уларнинг давлат қарзлари ЯИМга нисбатан 100 фоиздан ошади. Бу ҳақда Россия инвестициявий таҳлиллар ва макроиқтисодий тадқиқотлар маркази раҳбари Даниил Наметкин РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
Хабарда келтирилишича, 2020 йил якунлари бўйича ЯИМга нисбатан давлат қарзлари ҳажми дунё бўйича ўртача 105 фоизни ташкил этган.

"Энг кўп давлат қарзлари асосан ривожланган мамлакатларда кузатилмоқда. Масалан, давлат қарзлари Японияда – 234 фоиз, Буюк Британияда – 144 фоиз, АҚШда – 160 фоиз, Евроҳудудда - 120,4 фоизни ташкил этади", дейди эксперт.