Қайси мамлакатнинг илмий салоҳияти баланд?

Илмий технологияда ким илгарилаб кетса, дунёга ҳукмронлик ўшаники бўлади. XXI асрга келиб бу башорат тобора ойдинлашиб бораётир, деб ёзади «АиФ» (2021 йил, 35-сон).

Етакчи олимларнинг хабар беришича, хитойликлар пандемиядан чиққач, АҚШни қувиб етади. Эҳтимол, яқин 10 йил ичида ўзиб ҳам кетади. Аммо Хитойда аҳоли АҚШдагидан 5 марта кўп. Демак, у ерда меҳнат унумдорлиги 5 марта кам. Иқтисодий етакчи америкаликлар бўлиб қолаверади. Гап шундаки, уларда фан ва технология анча кўп. Иқтисодий тараққиётни эса аҳоли сони эмас, илмий технологик қудрат белгилайди. Хитой инновацион йўлга яқинда ўтди, уни оғишмай ўта оладими, йўқми, ҳали номаълум.

40 йил аввал Япония худди шундай, АҚШнинг товонини босган эди. Бироқ японлар маълум нуқтада тўхтади. Яна шуни таъкидлаш лозимки, АҚШ кучли бозор фондига эга бўлиб, ундан пул илмий-технологик бизнесга оқади. На Японияда, на Жанубий Кореяда, на Хитойда тўлиқ ҳажмда ҳали бундай ҳал қилувчи фондга эга эмас.

Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.