Қирғизистонда сўнгги кеча-кундузда коронавирус инфекцияси оқибатида 18 киши вафот этди
- 30.07.2020 09:12
- 39
- COVID-19
Қирғизистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони сўнгги кеча-кундузда 548 нафарга кўпайди, 18 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда 29 июль куни Коронавирусга қарши курашиш республика штаби РИА Новостига маълум қилди.
“2020 йил 29 июль куни республика бўйлаб 548 нафар янги коронавирус ҳолати аниқланди, улардан 118 нафари Бишкекда”, деб таъкидлади штаб вакили.
Унинг сўзларига кўра, 1047 нафар бемор тузалган. Шунингдек, янги касалланганларнинг 20 нафари тиббий ходим эканлиги айтилди. Мамлакатда пандемия бошланганидан буён 2711 нафар тиббий ходимда коронавирус инфекцияси аниқланган.