Қирғизистонда ун ва буғдой экспортига олти ойлик тақиқ жорий этилди
- 25.09.2023 17:44
- 53
- Хориж
Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, олти ой муддатга буғдой уни ва маҳсулотларини экспорт қилишга тақиқ жорий қилинди. Қарор Қирғизистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор нархларини барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинган.
Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилда буғдой экин майдонлари ўтган мавсумга нисбатан 1,6 фоизга – 233,7 минг гектардан 232,1 минг гектарга камайган, ҳосилдорлик ёмонлашган.
2022 йилда Қирғизистон 1,6 минг тонна буғдой экспорт қилган. Бу йил республика ғалла экспорт қилмади. Ўтган йили ун экспорти бўлмаган, 2023 йил июль ойида эса Ўзбекистонга 1,5 минг тонна ун сотилгани айтилмоқда.