Қонун билан ҳимояланган дунёдаги энг узун тўлқин
Тинч океанининг Перу шимоли-ғарбий қисмидаги қирғоғида Пуэрто-Чикама кичик шаҳарчаси жойлашган. Бу жой унинг қирғоқларида ҳосил бўладиган ўзининг дунёдаги энг узун денгиз тўлқинлари билан ажралиб туради.
Узун тўлқинлар нимадан келиб чиқади?
Бундай тўлқинларнинг пайдо бўлиши Перу қирғоқларини жанубдан шимолга ювиб ўтадигансовуқ Перу оқими, шунингдек, ҳаво массаларининг ҳаракат йўналиши ва бу жойдаги қирғоқ чизиғининг топографияси билан боғлиқ.
Баландлиги 2 метргача бўлган тўлқинлар тизиб қўйилгандек идеал тарзда бир-бирига халақит бермасдан ва деярли ҳеч қачон боғланмасдан тепага кўтарилади.
Табиий ҳодисани биринчи бўлиб ким пайқади?
1965 йилда Гавайи сёрфингчиси Чак Шипмансамолётда сув устидан учиб ўтаётиб, чап томонидаги жуда узун тўлқинни кўрди. Шипман уйга қайтгач, Перу хариталарини ва маҳаллий тўлқинларнинг шаклланиши хусусиятларини ўрганишни бошлади. Ўшандан бери Чикама сёрфингчиларнинг севимли жойи бўлиб қолган.
Чикама тўлқини қонун билан ҳимояланган
Чикама тўлқини Перу қонунлари билан ҳимояланган дунёдаги биринчи тўлқин бўлди. Бундай ҳайратланарли ҳодиса содир бўлган жойдан 1 километр масофада бирор нарса қуриш тақиқланган. Бу тўлқин шаклланиши учун зарарли деб ҳисобланади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.