Қора материя, экспортчилар ҳийласи, Стоунхенч сири
Баҳри муҳит - коинотда барча галактикалар катта тезликда битта марказ атрофида айланади. Бироқ олимлар галактикаларни умумий массасини ҳисоблаб кўришганида жуда енгил бўлиб чиқди.
Агар физика қонунларига қараладиган бўлса, барча бу карусел аллақачон бузилиб кетиши лозим эди. Бироқ бузилмайди.
Олимлар бир хулосага келди: “Коинотда аллақандай қора материя бор, аммо уни кўриб бўлмайди. У ўзида нимани намоён этишини, қандай “пайпаслаб” кўришни эса ҳозирча олимлар билмаяпти. Тахмин қилинишича, масса коинотнинг 90 фоиз массани ташкил этади. Бу эса атрофимизни ўраб олган оламнинг бизга атиги 10 фоизи маълум эканлигини билдиради.
Экспортчилар ҳийласи
XIX аср биринчи ярмида Буюк Британияга олиб келинадиган ёғочга бож тўлови оширилиши канадалик ва америкалик экспортчиларни ҳийла ишлатишига мажбур этди.
Улар бир марта фойдаланиладиган ёғоч кемалар қуришга киришди. Гап шундаки, улар учун оддий конструкция талаб қилинарди, холос. Англияга етиб келгач, улар бемалол бузилиб, ёғочга айлантирилади. Бунинг учун бошхона пошлинаси тўланмасди. Қойилмисиз?
Турган-битгани жумбоқ
Британиянинг Уилтшир графлигида Солеберни текислигида ғалати тош устунлар - Стоунхенч бор. Улар қачон, нима учун тиклангани ҳозиргача жумбоқ бўлиб келмоқда.
Бу иншоот нимага мўлжаллангани ҳақида фикрлар кўп. Биров уни “Римликлар ибодатхона ёки илоҳий кучга эга шифохона сифатида қурган”, деса, бошқалар тошлар холатини астрономия билан боғлайди.
Тош устунлар ўта оғир бўлиб, ҳозирги замон қудратли юк кўтаргичлари ёрдамида ҳам ўрнидан қўзғатиш амримаҳол. Уларни жойлашишига қараб ўзга сайёраликлар йўл кўрсаткич сифатида барпо этган, деган тусмоллар ҳам бор.
Т.Шомуродов тайёрлади.