Қорасув масканида қиморхона ташкил қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
2021 йил 8 январдан 9 январга ўтар кечаси соат 01:00 ларда Самарқанд шаҳар ИИБнинг 2-сон жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан шаҳардаги Қорасув маскани, Обод маҳалласи 11-уйда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ушбу уйда ижарада яшаб келган, Иштихон тумани Янгикент маҳалласи Жонроҳат қишлоғида рўйхатда турувчи 1989 йилда туғилган С.И. уйнинг алоҳида хонасини таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўтказиш учун ташкил қилиб, 4 нафар танишларига шароит яратиб берганлиги аниқланди.
Қиморбозлар даврасидан карта калодалари, 3 миллион 685 минг сўм пул ва 100 АҚШ доллари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-кисми билан жиноят иши қўзғатилди.