Қўшработ тумани давлат санитария-эпидемиология назорати маркази биносини қуриш ва таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди
- 02.03.2021 13:23
- 479
- Самарқанд

Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси тумандаги “O.S.” масъулияти чекланган жамияти томонидан Қўшработ тумани давлат санитария-эпидемиология назорати марказидаги қурилиш ишлари бўйича терговга қадар текширув ўтказди.
Текширув давомида жамият раҳбари ва бошқаларнинг туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази биносида амалга оширилган қурилиш ишларида ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 281,2 миллион сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Трамп ва Путин: Аляскадаги учрашув қандай ўтди?
- Бугун, 12:59
- Хориж
Мустақилликка 34 йил: Ватан ва Виждон
- Бугун, 11:59
- Таълим
Анжир қаришнинг олдини олади
- Кеча, 19:39
- Саломатлик