Қўшработда илк марта ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар кўргазмаси бўлиб ўтди
- 09.01.2020 09:16
- 197
- Самарқанд
Бугун эрта тонгдан Қўшработ тумани ҳокимлиги ёнидаги майдонга ҳарбий техникалар кириб келди. Орадан кўп ўтмай, ҳудудга аҳоли, хусусан, минглаб ёшлар йиғилди. Чунки улар учун туманда илк бор ташкил этилган ҳарбий техникалар ва қурол-яроғлар кўргазмаси янгилик эди.
Кўргазма Заркент шаҳарчасида жойлашган ҳарбий қисм ва “Ватанпарвар” ташкилоти туман кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанпарварлик - миллий юксалиш кафолати!” шиори остида намойиш этилди.
Тадбирда қўшработлик ёшлар қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникаларни, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишларини томоша қилишди.
Тўлқин СИДДИҚОВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)
- 19 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Кеча, 14:37
- Таълим