Қўшработда ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди

Бугун Қўшработ туманида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир тумандаги ''Сартоқчи мармар'' хусусий корхонаси фаолияти билан танишишдан бошланди. Корхонага хориждан 180 минг долларлик мармар кесувчи ускуналар келтирилиб, қурилиш маҳсулотлари тайёрланмоқда.

Сўнг журналистлар қўшработлик тадбиркорлар томонидан бунёд этилган, узумни қуритишга мўлжалланган замонавий айвонларни кўздан кечиришди.

Тўлқин СИДДИҚОВ.