Қозоғистон Президенти коронавирус инфекциясининг иккинчи хуружига тайёргарлик кўришга чақирди
- 27.05.2020 21:20
- 180
- Хориж
Бу ҳақда Казинформ агентлиги хабар берди.
“Мен илгари ҳам айтганман: биз коронавирус хуружининг такрорланишига тайёр туришимиз зарур. Мамлакатимиз ҳудуди ва қўшни республикаларда касаллик ўчоқларининг қайталаниши вазиятни кескинлаштирмоқда”, таъкидлади мамлакат раҳбари.
Шунингдек, у “навбатсиз амалга оширилган ислоҳотлар” санитар-эпидемиологик ва инфекция тизими назоратининг кучсизланишига олиб келганини таъкидлади.
“Самарадорлиги исботланган моделга қайтишимиз зарур. Биологик хавфсизлик тизими умумий стандартлар асосида ишлаши ва мамлакатлараро ҳамкорликнинг самарали бўлишини ҳамда хавфга жавоб қайтара олишини таъминлаши керак”, деди мамлакат Президенти. У жорий йилнинг охиригача мамлакат биологик хавфсизлиги тўғрисида қонун ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа