Қозоғистон Президенти Шри-Ланкадаги ҳалок бўлган одамларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди
- 21.04.2019 14:49
- 54
- Хориж
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Шри-Ланкадаги портлашлар натижасида ҳалок бўлган одамларнинг яқинларига таъзия изҳор қилди, дея хабар беради РИА Новости.
Пасха байрами нишонланаётган пайтда бир вақтнинг ўзида етти жойда – черковларда, меҳмонхоналарда ва мамлакатнинг бошқа жойларида портлаш содир бўлган. Маҳаллий телеканалнинг айтишича, Шри-Ланкадаги меҳмонхона ва черковдаги портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 185 тага етди, 500 киши жароҳат олган.
“Шри-Ланкада даҳшатли фожиа. Портлашлар оқибатида 160 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, кўплаб одамлар яраланган. Мен ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман”, деб ёзган Тоқаев ўзининг Twetter’даги саҳифасида.
“Терроризмнинг чегараси йўқ. Жаҳон ҳамжамияти террорга қарши курашни бирлаштириши керак”, - деди Тоқаев.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа