Қозоғистонда ҳам «Chevrolet Onix» автомобиллари ишлаб чиқарилади
- 23.12.2022 10:29
- 95
- Хориж

Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг Костанай вилоятида «Chevrolet» автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳага старт берди.
Маълум бўлишича, йилига 30 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган «Allur» автомобиль заводида «Chevrolet Onix» автомобиллари ишлаб чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 1 ноябрдан бошлаб «UzAuto Motors» компанияси Ўзбекистонда «Chevrolet Onix» автомобили учун шартнома беришни бошлаган эди. Мазкур автомобиль учун шу куннинг ўзидаёқ 28 мингдан ортиқ шартнома имзоланиб, компаниянинг бир кунлик савдолар тарихида рекорд ўрнатган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тақдирми ё тантиқликнинг тўлови?
- 56 дақиқа аввал
- Мутолаа
Трамп ва Путин: Аляскадаги учрашув қандай ўтди?
- Бугун, 12:59
- Хориж
Мустақилликка 34 йил: Ватан ва Виждон
- Бугун, 11:59
- Таълим