Қозоғистонда мактаб ўқувчиси тенгдошларини пичоқ ва болта билан яралади, у психиатр назоратида экани аниқланди

Петропавловск (Шимолий Қозоғистон вилояти маъмурий маркази) шаҳридаги 4-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси дарсга келиб, уч нафар ўқувчини болта ва пичоқ билан яралади, деб хабар қилди шаҳар маъмурияти матбуот хизмати.

Барча жабрланганлар вилоят болалар шифохонасига ётқизилган, улар ҳушида, деб хабар берди вилоят прокуратураси.

Ҳужум қилган шахс полиция томонидан қўлга олинган ва “қотилликка уриниш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумни содир этган ўсмир психиатрия назоратида.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.