Қозоғистоннинг Караганда вилоятида карантин чора-тадбирлари қайта жорий этилади
- 12.06.2020 18:45
- 48
- Хориж
Коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони ортгани сабабли, 13 июн санасидан эътиборан Қозоғистоннинг Караганда вилоятида карантин чора-тадбирлари қайта жорий этилади. Бу ҳақда Караганда вилояти раҳбарияти матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, мазкур ҳудудда сўнгги ҳафта давомида 303 нафар коронавирус ҳолати аниқланган.
“Одамлар алоҳидалаш, ижтимоий масофа сақлаш ва бошқа санитар қоидаларни бузишда давом этмоқда. Қозоғистон санитария бош шифокорининг талабига биноан, агар касалланиш ортиши 7 фоиздан ошса, карантин чора-тадбирлари қайта фаоллаштирилади. Шу сабабли 13 июнь куни зарурий чекловлар жорий этилади”, дейилган хабарда.
13 июндан бошлаб 70 фоизга яқин давлат хизматчилари масофавий ишлаш тизимига ўтказилиши, шу билан бирга умумий савдо объектлари иш вақти ҳам қисқартирилиши кутилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа