- Қулупнай бош оғриғидан халос бўлишда катта ёрдам беради. Чунки унинг таркибида биз ўрганиб қолган аспиринга ўхшаш алоҳида модда бор.
- Қулупнайни қора қалампир ва бодрингга қўшиб ҳам қовуриб еса бўлади. Бу организм учун фойдали. Қалампирли қулупнай ичаклардаги ортиқча «ахлат»ни йўқ қилади.
- Қулупнай уруғи таркибидаги махсус моддалар эркаклар ва аёллар жинсий қувватини оширишда аҳамиятлидир. У бепуштлик хавфини 25 фоизга камайтиради.
- Қулупнай таркибида мис бўлиб, коллаген ишлаб чиқарилиш жараёнини меъёрга келтиради. Шунинг учун ундан энг қиммат турадиган юз креми сифатида фойдаланиш мумкин. Аёллар юзига қулупнай сурганда, ўша қиммат крем берган эффектни юз фоиз олиш имконига эга бўлади.
- Қулупнай ширинлигига қарамай, таркибида шакар миқдори жуда камчиликни ташкил этади.
- Қулупнай тишларни тозалашда тиш пастасидан бирмунча кўпроқ аҳамиятга эга.
- Қулупнай озишда тенгсиз парҳез таоми ҳисобланади. Парҳез тутган одам 4 кунда камида 2,5 килодан вазн ташлайди.
- Қулупнай таркибида «В» гуруҳга кирувчи барча витаминлар мавжуд. Шундай экан, у асабий одамлар учун дори вазифасини ҳам ўтайди. 150 грамм қулупнай асаб толаларини тинчлантириб, эмоцияни жиловлашда ёрдам беради.