Қурбон ҳайити куни йўловчи автобуслари соат 04.00 дан иш бошлайди
- 26.06.2023 14:25
- 46
- Самарқанд

Жорий йилнинг 28 июнь куни “Қурбон ҳайити” байрами нишонланиши муносабати билан йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш ва аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида Самарқанд шаҳар автобус йўналишларидаги барча автобуслар йўналишларга чиқарилади.
Вилоят транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, “Қурбон ҳайити” намози ўқилиши муносабати билан масжидларга келиб кетишда шаҳримиз аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида автобуслар ҳаракати соат 4:00 дан бошлаб йўлга қўйилади.
Байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланган 29, 30 июнь, шунингдек, 1, 2 июлда эса жамоат транспорти одатий жадвал асосида ҳаракатланади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Трамп ва Путин: Аляскадаги учрашув қандай ўтди?
- 2 соат аввал
- Хориж
Мустақилликка 34 йил: Ватан ва Виждон
- Бугун, 11:59
- Таълим
Анжир қаришнинг олдини олади
- Кеча, 19:39
- Саломатлик