Ракетада биринчи парвоз
Ракетада фазога парвозда ўтган асрнинг 60-йилларида аввало Стрелка лақабли ит, сўнгра инсон синаб кўрилганини биласиз. Бироқ, ундан анча олдин - 1951 йил 22 июлда биринчи “P-1” ракетаси учирилгани, унда иккита тирик мавжудот 88 километр баландликка кўтарилганини кўпчилик билмаса керак.
Булар Цьган ва Дезик лақабли итлар эди. Жониворлар ўша пайт учун мисли кўрилмаган синовларни бошдан кечирган: оғирликлари гоҳ бирдан олти мартагача ошиб кетган, гоҳ вазнсизлик нолга тушган. Бироқ итлар синовга мардона дош беришган. Ракета уларни парашютда ерга бешикаст туширган. Ерга қўнган заҳоти жасур кучуклар ям-яшил ўтлоқ бўйлаб ўйноқлаб югуриб кетган.
***
Ёзиш ва либос учун ўсимликлар
Ерда салкам ярим миллион хил ўсимлик бор. Яна тупроқсиз ўсадиганлари ва ҳашаротлар билан озиқланадиганлари ҳам анча.
Биз қуйида ёзмоқчи бўлганимиз - фантастик кўриниши ва ҳайратли тарихга эга ўсимлик ҳақида. Қизиқ, агар одамлар ўсимликдан қоғоз тайёрланишини ўрганишмаганда ёзув қандай ривожланган бўлар эди?
Биринчи қоғоз ўсимлик - папирус. У ҳозиргача Нил ботқоқликларида гуркираб ўсади. Унинг узун пояси ўзагидан мисрликлар ажойиб ёзув ашёси тайёрлашган ва ўсимлик сингари папирус деб аташган. Узун ленталар елимланиб, ўрам ҳосил қилган ва унга муҳим гаплар, шеърлар, мадҳиялар ёзилган. Қадимги папирус ёши 5000 йилдан зиёд!
Биринчи қоғоз Хитойда пайдо бўлган. У иккинчи асрда қўлда бамбук, тут толасидан тайёрланган. XIX аср ўрталарига келибгина қоғоз улкан целюлоза-қоғоз комбинаторларида тайёрлови бошлаган.
Инсон қоғоз кашф қилингунга қадар мато тўқишни ўрганган. Ер юзида биринчи мато бундан 9 минг йил аввал Ҳиндистон тоғли ҳудудларида тўқилган.
Дунёда толали ўсимликлар кўп: каноп, пахта, жут, рама. Қизиғи, жаҳонда ўсимлик толасининг ярмини пахта беради.
Ўсимликлар нафақат ёзув ашёси тайёрлаш, либос учун хилма-хил газмоллар тўқиш манбаи, балки инсон саломатлиги учун зарур дори-дармонлар ҳамдир.
Т.Шомуродов тайёрлади.