Рақамли иқтисодиёт ялпи ички маҳсулотнинг ҳажмини орттириш, коррупцияни кескин камайтириш имконини беради
Швейцариянинг Халқаро менежментни ривожлантириш институти (Internationa Institute for management development) қошидаги Жаҳон рақобатбардошлик маркази (World competitiveness center) томонидан 0 балдан 100 балгача бўлган кўрсаткичларда “World digital competitiveness ranking - Мировой рейтинг цифровой конкурентоспособност” рейтинги эълон қилинади.
2018 йилдаги рейтингдан 63 та давлат ўрин олган бўлиб, юқори бешликдан АҚШ-100, Сингапур-99.4, Швеция-97.4, Дания-96.7, Швейцария-95.8 ўрин олган. Рейтингда Қозоғистон 65.5 балл билан 38, Россия 65.2 - 40, Туркия 56.3 - 52, Украина 51.2 - 58-ўринлардан жой олган.
2019 йилдаги рейтингдан ҳам 63 та давлат ўрин эгаллаган. “Топ-5”лик ўша-ўша: АҚШ-100, Сингапур-99.4, Швеция-96.1, Дания-95.2, Швейцария-94.6. Рейтингда Қозоғистон 72.6-35 (+3 поғона), Россия 70.4-40 (+2 поғона), Туркия 59.8-52 (поғона ўзгаришсиз), Украина 55.2-58 (-2 поғона) ўринлардан жой олган, охирги ўринда Венесуэла 27,8 балл.
Манба: www.imd.org