Расмий Вашингтон Хитой авиакомпанияларининг АҚШга парвозини тақиқлади
- 05.06.2020 15:00
- 79
- Хориж
Америка Қўшма Штатлари Хитойнинг барча авиакомпанияларига 16 июнь санасидан бошлаб АҚШга барча турдаги авиапарвозларни амалга оширишни тақиқлади. Хусусан, йўловчи авиацияси, юк ташиш авиацияси ва бошқа турдаги авиақатновларни. Бу ҳақда АҚШ Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик тақдим этган маълумотга кўра, Хитой ҳукумати томонидан АҚШга тўлиқ таркибли авиақатновларни амалга оширишга рухсат берилмаганлиги сабабли мазкур қарор қабул қилинган.
“Агар Пекин ўз ҳаракатларини тартибга солиб, Американинг Хитойга бўлган авиақатновларини ижобий томонга ҳал қилса, Вашингтон қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқиши мумкин”, дейилган АҚШ Транспорт вазирлиги баёнотида.