Рим аэропортида COVID-19 ҳид орқали аниқланади
“Italpol” компанияси Римдаги «Фьюмичино» аэропортида ўргатилган хизмат итлари коронавирусга чалинган йўловчиларни қандай аниқлай олишларини кўрсатди, деб хабар қилди Италия телевидениеси.
Компания аэропортга учиб келиш ҳудуддидаги терминаллардан бирида итлар иши намойиш этилди. Келажакда ушбу ҳайвонлардан нафақат намойишларда, балки ҳақиқий йўловчилар билан ишлашда фойдаланиш режалаштирилган.
“Italpol” итни COVID-19 юқтирган одамларни аниқлашга ўргатиш учун олти-саккиз ҳафта вақт кераклигини тушунтирди. Ушбу усулнинг афзалликларидан бири шундаки, ит ҳеч қандай аломатлари бўлмаса-да, потенциал беморни тезда аниқлай олади. Гап шундаки, COVID-19 билан касалланган одамларда «махсус» ҳид мавжуд бўлиб, сезгир ит буни тез илғайди. Кинолог вазифаси - ҳайвоннинг ушбу ҳидга аниқ таъсирланишини таъминлаш ва потенциал касал одамни аниқлагани ҳақида огоҳлантиришидир. Дарвоқе, одамнинг коронавирус билан касалланганлигини аниқлаш учун итлардан фойдаланиш ғояси янги эмас: у нафақат Италияда, балки Франция, Финландия кинологлари томонидан ҳам амалга оширилди. Россияда ҳам ўтган йилнинг кузида ушбу усулни ўрганиш бошланди.
Г.Холдорова тайёрлади.