Россия йирик ядровий зарба бериш учун машғулотлар ўтказди
Россия ҳарбийлари рақибнинг ядровий зарбасига жавобан йирик ядровий зарба бериш бўйича ўқув машғулотларини ўтказди, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
Россия Федерацияси Президенти веб-сайтида машғулотларнинг бориши ҳақида:
Камчаткадаги Кура полигонида Плесецк давлат синов космодромидан “Ярс” қитъалараро баллистик ракетаси, Баренцево денгизидан “Синева” баллистик ракетаси учирилди. Вазифаларни амалга оширишда ҳаводан учириладиган қанотли ракеталарни учирувчи узоқ масофали Ту-95МС самолётлари ҳам жалб этилди.
Арафада Пентагон Россия расмийлари АҚШни "Момақалдироқ" стратегик ядровий кучлари машғулотлари ҳақида олдиндан хабардор қилганини хабар берган эди. Ушбу машқлар ҳар йили мунтазам равишда ўтказилади, дея қўшимча қилди АҚШ Мудофаа вазирлиги.
Аввалги "Момақалдироқ" машқлари 2022 йил 19 февралда, Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланишидан беш кун олдин бўлган эди.
Россия расмийлари мамлакатнинг ҳарбий доктринасига кўра, Москва ўзи ёки иттифоқчиларига қарши шундай қурол қўлланилишига жавобан, шунингдек оддий қуроллардан фойдаланган ҳолда, яъни "давлат мавжудлиги таҳдид остида бўлган" тажовуз содир бўлган тақдирда ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган, "давлатнинг мавжудлиги таҳдид остида бўлганда".