Россияда ойлигини ололмаётган 15 нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига Россия пойтахтидаги «Электро Сити Свет» қурилиш корхонасида ишлаётган 15 нафар фуқаро уч ойдан буён иш ҳақи тўланмагани ҳақида мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаат юзасидан агентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш маркази ходимлари иш берувчи билан музокара ўтказган.

Натижада фуқароларнинг 1,5 ой учун (май ойи тўлиқ ва июнь ойининг ярми) 1 миллион 50 минг рубль иш ҳақи ундириб берилган.