Россияда паспортлари ва ойлик иш ҳақлари берилмаган фуқароларга ёрдам кўрсатилди
- 29.06.2022 16:52
- 45
- Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонаси мазкур ҳудуддаги "Mega food" ва Саратов областидаги "Мелиоратор" корхоналарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз мурожаатларини ўрганди.
Ушбу ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида полиция ходимлари билан ҳамкорликда корхона раҳбарлари билан профилактик суҳбат олиб борилди.
Натижада юртдошларимизнинг паспортлари ва ойлик иш ҳақи олиб берилди. Иш берувчилар Россия Федерациясининг тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари бўйича жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Теглар:
Ўзбекистон фуқаролари